Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


Биринчи онлайн Шахмат бўйича ҳаваскорлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати “Уйда қол ва ғалаба қозон” 11 май – 20 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Чемпионатда иштирок этиш учун сиз CHESS.COM по адресу https://www.chess.com/club/uzbekiston-respublikasi-zhismonii-tarbiia-va-sport-vazirligi сайт рўйхатдан ўтишингиз керак.
Турнирда фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин.

 

Qo'llash


Жами 10 та турнир ўтказилади – 10 та ғолиб аниқланади, ғолиблар банк картасига пул ўтказиш йўли орқали тақдирланади.
Ғолибга ҳаваскор Шахмат бўйича биричи Ўзбекистон Чемпионати ғолиби дипломи билан тақдирланади.
Ўйинлар ўн кун давомида 11 майдан 19 майга қадар Тошкент вақти билан 20:30 да ўтказилади. Ғолиб икки марта қатнашиш ҳуқуқига эга эмас.
Турнирдан кўзланган мақсад – аҳолининг бўш вақтини мазмунли ва сифатли ўтказиш, каратин даврида спорт ҳамда кўнгилочар стратегияларни
тарғиб қилиш, шунингдек, шахматни интеллектуал спорт тури сифатида оммалаштириш. Ўйинлар ва қизиқарли шарҳларни Ўзбекистон Киберспорт Федерацияси каналида https://www.youtube.com/channel/UCXcUXd7HiXVqnZuexfBpVjA томоша қилиш мумкин.
Қошимча маълумот ушбу сайтлар орқали олишингиз мумкун:
www.minsport.uz || www.esports.uz || www.sportluxury.uz